март 02, 2019 14:21 Asia/Tashkent
  • Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувда тўрт киши ҳалок бўлди

Кашмир баҳсли минтақасида покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида юзага келган тўқнашувда тўрт киши ҳалок бўлишди.

Урду тилидаги "Саҳар" телерадио каналининг тарқатган хабарига кўра, Покистон ва Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бугун Покистон ҳудудидаги террористик гуруҳларнинг қароргоҳига қарши Ҳиндистон армияси ҳаво кучларининг ҳужумидан ва Покистон армияси томонидан Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолёти уриб туширилишидан тўрт кун ўтгач, Кашмир баҳсли минтақасида иккита ушбу қўшни мамлакат ўртасидаги кескинликлар авж олмоқда,-деб эълон қилди.  

Бу хабарга кўра, Кашмир баҳсли минтақасида Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида юзага келган охирги тўқнашувда икки томон бирбирларига қарата отишмаларни давом эттиришмоқда.  

Покистон ва Ҳиндистон чегарачилари ўртасидаги тўқнашувларда ҳозиргача Ҳиндистон назорати остида бўлган Кашмирнинг уч нафар фуқароси ва Покистон назорати остида бўлган бир нафар фуқаро ҳалок бўлишган ва 7 нафар эса тан жароҳатлари олишди. 

Кашмир баҳсли минтақасида яшовчи одамлар ўз манзилларини тарк этишга мажбур бўлишмоқда. Бу ердаги барча мадрасалар эса ёпилган.  

Ёрлиқ