Россия АҚШни узоқ масофали ракетларни жойлаштириш билан таҳдид қилди
-
Россия АҚШни узоқ масофали ракетларни жойлаштириш билан таҳдид қилди
Россиянинг АҚШдаги элчисининг таъкидлашича, Москва Европа қитъаси бўйлаб ҳужум қилиш қобилиятига эга бўлган ракеталарни жойлаштиришга мажбур бўлиши мумкин. Агар Вашингтон шу каби қурол-аслаҳаларни мазкур минтақада жойлаштирса ундай ҳолда, Россия ҳам ўз ракеталарини жойлаштиради.
Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Анатолий Антонов душанба кунги чиқишида маълум қилишича, Россиянинг хавотирга тушган жойи шундаки, АҚШнинг Ўрта ва яқин масофали ракеталарни йўқ қилиш битими ижросини тўхтатиб қўйиш юзасидан қабул қилган қароридан кейин, европалик иттифоқчиларининг ерларида ракеталарни жойлаштириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Москва томонидан Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бажарилишини тўхтатишга доир фармонни имзолаганди.
Россия томони, ҳужжат матнига кўра, «Америка Қўшма Штатлари томонидан мазкур битим бўйича бузилган мажбуриятлар тикланмагунча ёки унинг амал қилиши бекор қилинмагунча» Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни бажаришни тўхтатади.