Ҳиндистон давлати Покистон армиясини оташкесимни бузишда айблади
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Покистон армиясини Кашмир минтақаси назорат чизиғида оташкесимни бузишда айблади.
Бугун Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги чиқарган баёниясида Покистон давлатини икки маилакат ўртаисда жорий қилинган оташкесимни бузишда ҳамда Кашмир минтақасининг контрол чизиғи томон сабабсиз ўқ отишда айблаб, Исломобод давлатининг бундай ҳатти-ҳаракатининг оғир оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги шунингдек Деҳли Покистонни бундай ҳатти -ҳаракатларига қатъий жавоб қайтаришини қўшимча қилди.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги баёнотида шунингдек ўтган 24 соат ичида Покистон армияси Ҳиндистоннинг тинч аҳоли яшайдиган ва ҳарбий минтақаларини нишонга олди ва Ҳиндистон давлати ҳам унга жавоб қайтаради деб келтирилган.
2003 -чи йилда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида имзоланган оташкесим келишуви билан бир пайтда, икки мамлакат Кашмир минтақаси назорат чиғзиғида оташкесимни бузишда айблаб келишмоқда.