АҚШнинг 2 нафар фуқароси Россиядан чиқарилди
Россия давлати АҚШнинг икки нафар фуқаросини қўлга олган ва яна икки нафар фуқаросини Россиядан чиқарди
Россиянинг интерфакс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Россия давлати АҚШнинг икки нафар фуқаросини қўлга олган ва яна икки нафар фуқаросини Россиядан чиқарди.
Россиядан чиқарилганларнинг исмлари Cole Brodowski ва David Oddo Hug бўлган. Ушбу икки нафар америкаликларнинг Россиядан чиқариб юборилиши ҳақидаги қарор пайшанба куни чиққан.
Интерфакснинг маълум қилишича, Мурман черковида АҚШнинг икки нафар фуқароси кўнгилли сифатида фаолият олиб боришган. Улар Россиядаги миграция ҳақидаги қоидаларни бузгани боис, мамлакатдан чиқариб юборилган ва яна икки нафари эса қамоқда ушлаб турилган. Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади.