Ҳиндистон қирувчи самолёти Покистон чегараси яқинида ҳалокатга учради
март 08, 2019 19:28 Asia/Tashkent
Бугун жума куни Ҳиндистоннинг Миг 21 қирувчи самолёти Покистон яқинидаги Рожистон минтақасида ҳалокатга учради.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун жума куни Ҳиндистоннинг Миг 21 қирувчи самолёти Покистон яқинидаги Рожистон минтақасида ҳалокатга учради.
Аммо, самолёт учувчиси катапулта қилган. Ҳануз ушбу ҳодиса сабаби ёки тафсилотлари эълон қилинмади.
Бундан бир қанча вақт олдин ҳам Ҳиндистоннинг қирувчи самолёти Покистон назорати остида бўлган Кашмир минтақасида қулаб тушган. Покистон эса ушбу самолётни уриб туширганини иддао қилди.
Ёрлиқ