БМТ: Ядровий келишувга ҳамма томонлар қатъий амал қилишлари керак
(last modified Sat, 09 Mar 2019 06:59:59 GMT )
март 09, 2019 11:59 Asia/Tashkent
  • БМТ: Ядровий келишувга ҳамма томонлар қатъий амал қилишлари керак
    БМТ: Ядровий келишувга ҳамма томонлар қатъий амал қилишлари керак

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси раиси жума куни Эрон ва олтилик давлатлари ўртасидаги ядровий битимни коллектив келишув деб атади ва ҳаммани ушбу халқаро келишувга қатъий амал қилишларини таъкидлади 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси раиси María Fernanda Espinosa ўз чиқишида, мазкур битимга имзо қўйган давлатлар ушбу келишувни ҳурмат қилишларини ва уни қўллаб-қувватлашлари керак деб қайд этди. 

Шунингдек, Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси раиси Европа иттифоқининг ядровий келишувга нисбатан ёндашувларини ижобий баҳолади ва европаликлар мазкур ядровий келишувни сақлаб қолиш тарафдори деб маълум қилди. 

АҚШ президенти Доналд Трамп 2018 йилнинг 8 май кунида Вашингтоннинг ядровий келишувдан бир томонлама чиқишини ва ядровий санкцияларнинг қайта тикланишини эълон қилган эди. 

Ёрлиқ