Москва аэропортида АҚШ элчихонаси ходими мина олиб ўтишга уринди
март 09, 2019 20:02 Asia/Tashkent
Шереметьево аэропортида АҚШ элчихонаси ходими юклари ичида мина олиб ўтишга урингани айтилади.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, АҚШ элчихонаси ходимининг юклари текширилганида миномёт минасига ўхшаш буюм борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, текширув жойига чақирилган портлаш техникаси мутахассислари унинг корпуси устида портловчи модда излари бўлган, аммо портловчи моддасиз мина эканлигини тасдиқлашган.
Ёрлиқ