Вашингтон расмийсининг Қатар йиғилиши ҳақидаги баёноти Толибон томонидан инкор этилди
Толибон гуруҳи матбуот вакили АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали расмийсининг Доҳа музокарасида Кобул давлати билан бевосита музокара ўтказиш ва ўқ отишни тўхтатиш юзасидаги баҳс бўлганлигини инкор этди
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Толибон гуруҳи матбуот вакили АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали расмийсининг Доҳа музокарасида Кобул давлати билан бевосита музокара ўтказиш ва ўқ отишни тўхтатиш юзасидаги баҳс бўлганлигини инкор этди.
Толибон гуруҳи матбуот вакили Забибуллоҳ Мужоҳид АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Роберт Паладинонинг баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики, музокаранинг ушбу босқичида хорижлик ҳарбий кучларнинг Афғонистондан қандай чиқариб кетилиши ҳақида музокара ўтказилган.
Толибон гуруҳи матбуот вакилининг айтишича, Кобул давлати билан бевосита музокара ўтказиш ички жиҳатларни қамраб оладиган мавзу бўлиб, Америкага ҳеч қандай дахли йўқ.