март 13, 2019 18:21 Asia/Tashkent
  • Покистон ва Ҳиндистон армиялари янги ракеталарини синовдан ўтказишди

Покистон ва Ҳиндистон давлатлари янги ракеталарини мувафақият билан синовдан ўткзазилгани ҳақида хабар қилишди.

Саҳар- урду тилидаги телерадиокомпания хабарига кўра,  Покистон ҳаво кучлари қўмондони Мужоҳид Анвархон мамлакатда ишлаб чиқарилган ракетасини синовдан ўтказганини маълум этди.

Мужоҳид Анвархон ўз сўзларида Покистон мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган узоқ масофага учадиган ракета ҳар қандай объектни нишонга олишга қодир эканлигини қўшимча қилди.

Ҳиндистоннинг DRDO-Мудофаа масалалари бўйича ўрганишлар ва ривожлантириш ташкилоти  Деҳли давлати ҳам  Ражистон вилоятида контрол этиладиган Pynak ракетасини мувафаққият билан ўтказилганини эълон этди. 

Pynak ракетаси системаси   ўта ривожланган ва контрол этиш имкониятига эга бўлиб, 44  сонияда 20-90  километр масофани 12 ракета билан нишонга олиши мумкин.

Ёрлиқ