Майк Помпео Эрон ва Ироқнинг яхши муносабатларидан ғазабга тушди
-
Майк Помпео Эрон ва Ироқнинг яхши муносабатларидан ғазабга тушди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ироқ юртига сафар қилиши ортидан, америкалик расмийлар бирин кетин Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги ижобий алоқалардан ғазабланишмоқда.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ироқ юртига сафар қилиши ортидан, америкалик расмийлар бирин кетин Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги ижобий алоқалардан ғазабланишмоқда.
АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео чоршанба кунги чиқишида бошқа америкаликлар сингари Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги ижобий муносабатлардан хурсанд эмаслигини билдириб, Теҳрон Бағдод давлатини харож берадиган давлатга айлантиришга уринмоқда деб иддао қилди.
Бундан икки кун олдин ҳам АҚШ президентининг Эрон ишлари бўйича вакили Браян Ҳук Ҳасан Руҳонийнинг Бағдодга қилган сафарига муносабат билдириб, Ироқ халқига қарата билдирган ҳақоратомуз баёнотида Эрон Ироқ юртини ўзининг бир вилоятига айлантиришни кўзламоқда деб иддао қилган эди.
АҚШ давлати 2018 йилнинг 8 май кунида Эрон ядровий келишувидан чиқиб кетишини эълон қилди ва бунинг ортидан Эронга қарши нефт ва банк соҳаларида санкцияларни қайта жорий қилган эди.