Лондондаги масжидлардан бирга ҳам ҳужум уюштирилди
(last modified Sat, 16 Mar 2019 07:26:42 GMT )
март 16, 2019 12:26 Asia/Tashkent
  • Лондондаги масжидлардан бирга ҳам ҳужум уюштирилди

Янги Зеландиядаги икки масжидда содир этилган терактнинг 24 соатидан кейин бир гуруҳ фанат шахслар Лондондаги масжидлардан бирига ҳужум қилишди. Ҳужумда бир гуруҳ намозхонлар жароҳат олгани айтилади.

Британиянинг Индипендент газетасининг хабар қилишича, кеча уч нафар фанат шахслар Лондон шаҳридаги бу масжид ҳовлисига кириб мусулмонларга қарши шиорларни эълон қилиб пичоқ билан масжиддагиларга ҳужум қилишган.

Лондон полицияси бу ҳужумда бир шахсни жароҳатланганини тасдиқлади.

Лондон полициясига кўра, гумонланган шахс полицияни етиб келишидан олдин масжиддан қочиб кетишган.

Британия давлати олдинроқ Янги Зеландияда содир этилан теракт ортидан мамлакат масжидларида хавфсизлик чораларни кучайтиргани ҳақида хабар қилганди. 

Ёрлиқ