АҚШнинг Алабама штатида отишма юз берди
сентябр 12, 2016 13:57 Asia/Tashkent
АҚШнинг Алабама штатининг Бирмингем шаҳрида тинчлик ҳимоясига бағишланган митингдан сўнг отишма юз берди
АҚШнинг Алабама штатининг Бирмингем шаҳрида тинчлик ҳимоясига бағишланган митингдан сўнг отишма юз берди. Отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ройтерз агентлиги хабар берди.
Ҳодиса 11 сентябрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан 20:25 да, митинг тугаганидан тахминан бир соат ўтгач содир бўлган. Маҳаллий полиция вакили Брайан Шелтонга кўра, ҳалок бўлган шахс ва барча жабрланганлар тасодифий ўткинчилар бўлган.