Америка Саъудия Арабистонига THAAD ракета тизимларини сотмоқда
апрел 02, 2019 14:53 Asia/Tashkent
Американинг«Локхид-Мартин» қурол-яроқ ишлаб чиқариш компанияси Саъудия Арабистонига THAAD ракета тизимини сотиш шартномасини имзолади.
"Россия ал явм" тарқатган хабарга кӯра Американинг«Локхид-Мартин» қурол-яроқ ишлаб чиқариш компанияси Саъудия Арабистонига THAAD ракета тизимини сотиш учун икки миллиард долларлик шартномани имзолади.
РОЙТЕРС ахборот агентлиги олдинроқ бу шартноманинг душанба куни имзоланишини эълон қилган эди.
Америка ва Саъудия Арабистони мулозимлари 2018 йилнинг ноябридаёқ 15 миллиард доллар миқдоридаги 44 та THAAD ракеталарини отиш тизими, 360 ракеталарни тутиб қолувчи система, 16 бошқарув маркази ва 7 радар системасини сотиш ҳақидаги шартномани имзолашган эди.
Ёрлиқ