Трамп "Нью-Йорк таймс"нинг Мюллер тадқиқоти ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44666-Трамп_Нью_Йорк_таймс_нинг_Мюллер_тадқиқоти_ҳақидаги_мақоласига_муносабат_билдирди
Америка президенти ӯзининг твиттердаги саҳифасида ёзди: "Нью-Йо́рк таймс"нинг Америка президентлик сайловига Россиянинг аралашганлиги ҳақидаги иддаоларни қайта текшириш юзасидан ӯтказилган тадқиқот ҳақидаги мақоласи сохтакорликдан бошқа нарса эмас.
(last modified 2019-04-05T12:24:56+00:00 )
апрел 05, 2019 17:20 Asia/Tashkent
  • Трамп

Америка президенти ӯзининг твиттердаги саҳифасида ёзди: "Нью-Йо́рк таймс"нинг Америка президентлик сайловига Россиянинг аралашганлиги ҳақидаги иддаоларни қайта текшириш юзасидан ӯтказилган тадқиқот ҳақидаги мақоласи сохтакорликдан бошқа нарса эмас.

Эрон Телерадио компанияси мухбирининг хабарига кӯра Америка президенти Доналд Трам ӯзининг твиттердаги саҳифасида шундай ёзув қолдирган:  "Нью-Йо́рк таймс" газетаси бирор-бир ишончли манбага таянмаган ва унинг Роберт  Мюллернинг  тадқиқоти ҳақидаги мақоласи сохтакорликдан бошқа нарса эмас. 

Роберт Мюллер деярли икки йиллик тадқиқот натижаси бӯлган 2016 йилги Америка президентлик сайловида Доналд Трамп жамоасининг Россия билан ҳамкорлиги ҳақидаги ӯз тадқиқоти  ҳисоботини Американинг Бош Прокурори Уильям Баррга топширди.