Дунё мамлакатлари Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши АҚШ позициясини кескин қоралашди
(last modified Wed, 10 Apr 2019 07:58:04 GMT )
апрел 10, 2019 12:58 Asia/Tashkent
  • Дунё мамлакатлари Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши АҚШ позициясини  кескин қоралашди

Дунёнинг турли мамлакатлари АҚШ давлатининг Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши ҳатти-ҳаракатларини қаттиқ танқид қилишди.

Кеча Туркия ташқи ишлар вазири, Анқарада қатарлик касбдоши Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан ўтказган қўшма йиғилишида, Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши АҚШ ҳатти - ҳаракатнини қабул қилиб бўмайдиганлигини таъкидлаб,  ҳеч бир мамлакат  бошқа бир мамлакат қуролли кучларини " террорчи" деб аташга ҳаққи йўқ деб эълон қилди.

Қатар ТИВ раҳбари ҳам бу йиғилишида Эрон ислом жумҳуриятини минтқада муҳим ролга эга бўлганини таъкидлади.

Кеча Япония Ташқи ишлар вазири Таро Коно ҳам Токиода мухбирлар билан суҳбатида  Япония давлати  АҚШ томонидан Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусини " террорчи" гуруҳ деб атаганига қўшилмайди деб изоҳлади.

У ўз сўзларида  минтақа ва халқаро миқёсидаги ихтилофлар ва муаммоларни фақат музокара йўли орқали ҳал этиш зарурлигини таъкидлаб, Токио давлатини Эрон билан яқин муносабатларини сақлашини ҳам қўшимча қилди.

Хитой ТИВ наттоғи  Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши АҚШ сиёсатларига кўрсатган аксиламалида,  барча мамлакатлар  Халқаро миқёсидаги алоқаларда зўравон қудратлар сиёсатларига эмас, балки БМТ устави мақсадлари асосида амал қилишлари керак деб таъкидлади.

Британия ТИВ- и ҳам  АҚШ томонидан Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилганига қарши чиқди.

Россия Думасидаги Халқаро ишлар комиссияси раиси ҳам Москва давлати  АҚШ давдатини Исломий Инқилоб соқчилар корпусини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритганига қаршидир деб эълон қилди. 

 

Ёрлиқ