Судан армияси Умар Ал-Баширга қарши баёния содир этди
Судон армияси Умар Ал-Баширни президентлик лавозимидан бушатишдан кейин бир баёния нашр этиб, ҳарбий кенгаш раҳбарлиги билан икки йиллик ўтиш даври бошланиши ҳақида хабар берди.
Судан мудофаа вазири Аваз бин Авф ўқиган бу баёнияда, халқнинг яшашлари учун керакли эҳтиёжларининг йўқлиги ва мамлакатнинг кўплаб инқирозлари Ал-Башир ҳукуматига тасир етказмади ва у фақат ёлғон ваъдалар берди,-деб келтирилади.
Бу баённомада Умар Ал-Баширни ҳибсга олиш ва уни хавфсиз бир жойда сақлаш ҳамда икки йиллик ўтиш даврини ташкил этиш эълон қилинган.
Шунингдек, Судан армияси нашр этган ушбу баённомада, мамлакатда 3 ойлик фавқулодда вазъият эълон қилиниши таъкидланади.
Бу баёнияда, вилоятлар кенгаши, миллий кенгаш, давлат ҳайати ва президентлик фаолиятининг тўхтатилиши таъкидланишига қўшимча, ҳарбий кенгаш икки йиллик ўтиш даврида мамлакатни бошқаришни ўз зиммасига олади ва ўтиш даврининг охирида эса сайлов ўтказилиб, мамлакатнинг асосий қонуни ҳам бекор қилинади деб келтирилади.
Бироқ, Судан давлатининг мухолифлари армия томонидан нашр этилган баёнияни инкор этишди ва ушбу мамлакат халқининг қонуний талаблари ва ҳуқуқларига эришишга қадар эътирозларни давом эттиришни талаб этишди.