Помпео: АҚШ Эронга қарши босимларини давом эттирмоқчи
АҚШ ТИВ раҳбари Эронга қарши максимал даражада санкциялар ва босимлар жараёни давом этмоқда деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео, Оқ уйдан ташқари АҚШ сенаторлари ҳам Эронга қарши санкцияларни кучайтиришни талаб қилишмоқда деб таъкидлади.
АҚШ ТИВ раҳбари ўзининг кулгули ва бачкана изҳороти давомида, Эронни дунёда терроризмни ҳомийлик қилишда айблаб, АҚШ давлати Эронга қарши босимларини қўллаши билан Эрон халқи учун оддий ҳаётни қайтаришга уринмоқда деб иддао қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири, Муҳаммадажавод Зариф Твиттер саҳифасида, АҚШ давлатини Эрон қаршисидаги сиёсатларини мағлуб бўлганини эълон этганди.
-
Майк Помпео Эрон ва Ироқнинг яхши муносабатларидан ғазабга тушди
-
Майк Помпео ИШИД террорчилик гуруҳи ҳақида кулгили иддао қилди