Толибон жангарилари ҳужумида 93 нафар афғон ҳарбий кучлари ўлдирилди
(last modified Mon, 15 Apr 2019 09:44:33 GMT )
апрел 15, 2019 14:44 Asia/Tashkent
  • Толибон жангарилари ҳужумида 93 нафар афғон ҳарбий кучлари ўлдирилди

Афғонистон шимолидаги Самангон вилояти кенгаши Толибон гуруҳини афғон хавфсизлик кучларига қарши ҳужумида 93 нафар ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Самангон вилояти кенгаши раиси Рўз Муҳаммад Толибон жангариларини афғон хавфсизлик кучлари позицияларига қарши ўтган бир неча кун давомидаги ҳужумида давлат кучларининг 93 нафари қурбон бўлиб, 100 нафардан ортиғи жароҳат олди деб эълон этди.

У ўз сўзларида Кобул давлати мазкур вилоятга қўшимча ёрдам етказиб бермаганида, Самангон вилояти Толибон томонидан ишғол этилади деб изоҳлади.

Самангон вилояти кенгаши раиси шунингдек,  полиция, армия ва миллий хавфсизлик кучлари ўртасидаги мувофиқлаштириш бўлмагани вилоятда хавфсизлик вазиятини тобора таранглашиб боришига сабаб бўлмоқда деб таъкидлади.