Перунинг собиқ президенти ўз жонига қасд қилди
апрел 18, 2019 15:41 Asia/Tashkent
Ўз жонига қасд қилган Перу мамлакатининг собиқ президенти касалхонада ҳаётдан кўз юмди.
Кеча манзилида ўз жонига қасд қилган Перунинг собиқ президенти Ален Гарсиа бу мамлакат пойтахтидаги касалхоналардан бирида вафот қилди.
Икки марта Перу президенти этиб сайланган Гарсиа уни қўлга олиш мақсадида полиция ходимлари томонидан уйини қўршаб олинганидан кейин ўқотар қурол орқали ўз жонига қасд қилган.
Бу ҳодисадан кейин Гарсиа тезлик билан касалхонага олиб кетилган аммо жарроҳлик чоғида вафот этган.
Коррупция ва пул ювишда айбланган Грсиа ўтган йили Уругвай мамлакатидан бошпана сўраганди аммо Уругвай давлати унинг таклифини рад этди.
Ёрлиқ