Шри-Ланкада юз берган портлашларда ҳалок бўлганлар сони 160 нафардан ошди
Коломбо миллий касалхонасининг раиси бугунги портлашларда ҳалок бўлганлар сонини 160 нафардан ошгани ва жароҳатланган шахслар сонини 360 нафарга етганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Шри-Ланкадаги икки меҳмонхона ва иккита черковда юз берган 6 портлашда қурбон бўлган шахслар сони 160 нафардан ҳам ошган.
Шри-Ланка полицияси ва касалхона манбалари, черковлар ва ушбу меҳмонхоналарда диний байрамлар ўтказилаётган пайтда портлашлар юз бегании тасдиқлади.
Шри-Ланка бош вазири ҳам ушбу ҳодиса ортидан фавқулодда йиғилиш ўтказгани айтилади.
Коломбодан Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Шри-Ланка полиция манбалари порташлар оқибатида 9 нафар чет эл фуқароларини ҳалок бўлгани эълон этганлар.