Шри-Ланкада яна портлашлар юз берди
Кеча Шри-Ланка давлат армияси мамлакат шарқидаги Kalmunai шаҳрида ҳам 3 маротаба портлашлар юз берганини эълон қилди.
Шри-Ланка ОАВ-и бу портлашарни худкушлик жилетлар ясаладиган маҳалда давлат армияси ва хавфсизлик кучлари ўтказган амалиётлари чоғида портлашлар юз берганини тасидқлади.
Бугун Шри-Ланка полицияси тарқатган хабарида кечанги портлашларда ҳалок бўлганлар сонини 20 нафарга етганини таъкидлаб, амалиёт жараёнида террорчилик ҳужумда гумонланган яна 4 нафарни ушланганлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни Шри-Ланка пойтахтида юз берган 8 портлаш оқибатида 253 нафар ҳалок бўзлиб, яна 500 киши жароҳатланганди.
ИШИД террорчи гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.