Шри-Ланкада юз берган терактларнинг омилларидан 15 нафари ўлдирилган
(last modified Mon, 29 Apr 2019 07:45:42 GMT )
апрел 29, 2019 12:45 Asia/Tashkent
  • Шри-Ланкада юз берган терактларнинг омилларидан 15 нафари ўлдирилган

Шри-Ланка бош вазири, мамлакат хавфсизлик кучлари Коломбо шаҳрида терактларни амалга оширган шахслардан аксариятини қўлга олингани ва айримларини йўқ қилингани ҳақида хабар қилди.

Франспресс тарқатган хабарга кўра, кеча Шри-Ланка бош вазири Ranil Wickremesinghe мамлакатда вазиятни оддий ҳолатига қайтганига тўхталиб, Шри-Ланканинг турли минтақаларида терактарда айбланган 100 нафарга яқин шахсларни қўлга олингани ва яна 15 нафарини йўқ қилинганини тасдиқлади.

Шри-Ланка бош вазири, террорчиларга нисбатан қонунларни янада кучайтирилгани ҳамда террорчиларга таълим беришда гумондор айрим чет эл фуқароларини чиқариб юборилганини баён қилди.

Айтиш керакки апрель ойининг 21 -чи кунида Шри-Ланка пойтахтида юз берган мудҳиш портлашларда 253 нафар ҳалок бўлиб юзлаб инсонлар жароҳат олди.

Бу ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.