Норвегия қирғоқларида "жосуслик қилаётган" дельфин ушланди
Норвеия давлати Баренц денгизида танасига GoPro камераси маҳкамланган белуха дельфинини учратишгани ҳақида хабар қилди.
Балиқчилардан бирининг айтишича, дельфин қайиққа сузиб келган. Дельфин танасида камар ва унга маҳкамланган камера бўлган. Таъкидланишича, денгиз жонзоти одамлардан қўрқмаган ва ўзини силашга ижозат берган. Балиқчилар дельфиндан камарни ечиб олишга ҳаракат қилишган, бироқ у маҳкам тортилгани сабабли уни эртаси куни мутахассислар ёрдамида ечиб олишга муваффақ бўлинган. Маълум қилинишича, камарда “Оборудование Санкт-Петербурга” (Санкт-Петербург қурилмаси) ёзуви бўлган.
Балиқчилар томонидан чақиртирилган мутахассислар дельфиндан камарни ечиб олишган ва денгиз жонзоти Россия ҳарбий-денгиз флоти мутахассислари томонидан разведка вазифаларини бажариш учун махсус ўргатилган бўлиши мумкинлигини айтишган.
Уларнинг фикрича, дельфин Россиядан сузиб келган бўлиши мумкин.