Британия мудофаа вазири ўз лавозимидан четлаштирилди
Кеча Британия бош вазири Тереза Мей бу мамлакат мудфоаа вазири Gavin Williamsonни ишдан озод этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича Тереза Мей миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишидаги хизмат маълумотининг сизиб чиқишда айбланган Гэвин Уильямсонни истеъфога жўнатганини эълон этди.
Тереза Мей Британия мудофаа вазирини Huawei ахборот коммуникация компанияси йиғилишида хизмат маълумотини сизиб чиқишда айблаган.
Мазкур йиғилишда Британия хавфсизлик кенгаши аъзолари Хитойнинг Huawei ахборот коммуникация компаниясига Британиянинг 5G -бешинчи авлод каналларини кенгайтиришга кўмаклашиши учун чекланган бир имконият яратиб бериш тўғрисида келиша олишганди.
Бртания давлати шунингдек кечанги баёниясида хонум Penny Mordaunt ни мамлакат мудофаа вазири лавозимига тайинлангани маълум қилди.
АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари дунёдаги узоқ йўлдан алоқа-коммуникация тажҳизотларини ишлаб чиқарувчи Huawei компаниясини Хитой фойдасига жосуслик қилишда айблашмоқда.