Сергей Лавров АҚШнинг минтақага таҳдид қиладиган сиёсатини танқид қилди
(last modified Sat, 11 May 2019 11:02:45 GMT )
май 11, 2019 16:02 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров АҚШнинг минтақага таҳдид қиладиган сиёсатини танқид қилди

Россия ТИВ раҳбари Осиё ва Тинч океанидаги АҚШ ҳатти- ҳаракталини таҳдиддан ўзга нарса эмас деб айтди.

ИРНА хабарига кўра, кеча Россия ТВ раҳбари Сергей Лавров Япония ташқи ишлар вазири Таро Конони қабул қилганида минтақада АҚШ ҳарбий иштирокини ошгани ва  Вашингтон томонидан қуролсизлантириш ва қуролларни назорат этиш борасидаги келишувларга келишувларга барҳам берилиши дарҳақиқт таҳдиддир деб қўшимча қилди.

Лавров шунингдек, япониялик касбдоши билан учрашувида Россия ва Япония давлатлари ўртасида асосан  тинчлик келишуви масаласида бир -бирига зид қарашлар ва ихтилофлар мавжуд дея изоҳлади.

Иккинчи жаҳон урушидан 70 йил ўтиб бориши билан Россия а Япония  Курил ороллари борасидаги ихтилофлари туфайли тинчлик келишувини имзолашмаган, чунки Токио жанубий Курил оролларини Японияга топширган ҳолда бу келишувни имзолашишини таъкидламоқда.