Могерини: Европа Иттифоқи ядровий келишувни ижро этишни давом эттиради
(last modified Mon, 13 May 2019 09:55:56 GMT )
май 13, 2019 14:55 Asia/Tashkent
  • Могерини: Европа Иттифоқи ядровий келишувни ижро этишни давом эттиради

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Европа Иттифоқини Халқаро ядровий келишувни ижро этишга давом бериш йўлларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар қилди.

Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, бугун Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини  Брюсселда Франция, Германия ва Британия ТИВ раҳбарлари билан учрашганида ядровий келишувни ҳимоя қилиш учун барча сиёсий абзаллардан фойдаланишини маълум қилди.

Могерени шунингдек, АҚШ ТИВ раҳбарларини Европа маъуллари билан учрашиш мақсадида кутилмаганда Брюсселга уюштирган сафарига тўхталиб,  фақат якшанба куни бу сафардан хабардор бўлганини изоҳлади.

Эрон давлатини ядровий келишув хусусидаги сўнгги позицияси борасида Могерини ва уч мамлакат ТИВ раҳбарларининг йиғилиши шу ҳолда ўтказилганки, АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео кутилмаганда Россияга уюштирадиган сафарини қисқартириб Брюсселга йўл олган. Майк Помпеони Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари билан учрашиши айтилади.

Бу йиғилиш Эрон давлатини ядровий келишув тўғрисидаги сўнгги огоҳлантиришларидан кейин Европа масъулларининг илк учрашувидир.

Ёрлиқ