Германия давлати Трампнинг Эронга қарши сиёсатларини танқид қилди
(last modified Mon, 13 May 2019 11:39:40 GMT )
май 13, 2019 16:39 Asia/Tashkent
  • Германия давлати Трампнинг Эронга қарши сиёсатларини танқид қилди

Германия ТИВ раҳбарининг ўринбосари АҚШ президентининг Эронга қарши сиёсатларини ноқонуний дея атади.

Тагс Шпигел газетасининг хабар қилишича, Германия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нильз Онан  АҚШ масъулларининг Эронга қарши сиёсатлари ва қўпол сўзларидан хавотирланиш билдириб,  бу масалада Трамп сиёсати мутлақо нотўғри ва ноқонунийдир, чунки  у БМТ қонун- қоидаларини кўрмаганга олмоқда дея қўшимча қилди.

Нильз Оннан шунингдек Германия давлатини  Эрон билан имзоланган ядровий келишувни риоя қилишни истаётганини таъкидлаб, Германия компанияларини Эрон билан қонун доирасида савдо -иқтисодий ҳамкорликни давом эттиришга тарғиб этамиз деб изоҳлади.

Олдинроқ Германия ташқи ишлар вазири ҳам Европа ва Берлин давлатлари  Эрон билан ядровий келишувни сақлаб қолишини истайдилар деб айтганди.

 

Ёрлиқ