Хитой АҚШнинг савдо урушига жавоб қайтаради
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45418-Хитой_АҚШнинг_савдо_урушига_жавоб_қайтаради
Пекин давлати Вашингтоннинг савдо урушига қарши ҳатти -ҳаракатида, АҚШдан импорт қилинадиган 60 миллиард долларга тенг маҳсулотларга квоталар ёки тарифлар ўрнатшини маълум этди.
(last modified 2019-05-14T08:08:42+00:00 )
май 14, 2019 13:08 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШнинг савдо урушига жавоб қайтаради

Пекин давлати Вашингтоннинг савдо урушига қарши ҳатти -ҳаракатида, АҚШдан импорт қилинадиган 60 миллиард долларга тенг маҳсулотларга квоталар ёки тарифлар ўрнатшини маълум этди.

Пекиндан Эрон телерадиокомпаниясининг  хабар қилишича,  Хитой  Тижорат вазирлиги кечанги баёниясида,  бундан кейин АҚШдан келтириладиган 60 миллиард долларга тенг маҳсулотларга 10 -25 процент қўшимча квота ёки тарифлар жорий этилади деб эълон қилди.

 Хитой назарга тутган тарифлар, АҚШдан импорт қилинадиган 5 минг турдаги маҳсулотларга тегишли бўлиб, июнь ойининг биринчисидан ижро  этила бошланади.

Хитой давлати шунингдек,  Вашингтоннинг савдо уруши ва сўнгги сиёсатлари қаршисида АҚШдан импорт қилинадиган товарларга квота жорий қилиш қарорига келганини маълум этган.

Пекин давлати  ўз компаниялари ва муассасаларини ҳимоя қилиш учун лозим чоралар кўриб чиқиши ва АҚШга қарши тура олишини яққол намоён этди.