Россия, Германия ва Франция раҳбарлари ядровий келишувни сақлаб қолишни таъкидлади
Россия, Германия ва Франция раҳбарлари учтомонлама телефон орқали суҳбатларида, ядровий келишувни сақлаш ва Эрон билан иқтисодий ҳамкорликларни давом эттиришни таъкидладилар.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Кремль саройи тарқатган баёниясида, Россия президенти Владимир Путин, Германия канслери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэл Макрон учтомонлама телефон орқали суҳбатида, ядровий келишувни халқаро тинчлиги ва хавфсизлигини сақлайдиган муҳим омилларидан эканлигини таъкидлаб, яна бир бор Эрон билан иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришдаги мажбуриятларига амал қилишини эълон этдилар.
АҚШ давлатини ядровий келишувни тарк этгани ортидан Германия, Британия ва Франция давлатлари, Эроннинг иқтисодий манфаатларини кафолатлаши билан бу келишувни сақлашга ваъда қилдилар.
Бу мамлакатлар, АҚШнинг ҳатти-ҳаракталари қаршисидаги сиёсий ва даҳанаки уруши қаршисида тура олиши билан бир пайтда, амалда ҳеч қандай муваффақиятларга эриша олмаган.
Эрон давлати Европа давлатларини ўз ваъдаларига амал қилишни пассивлик этишларига кўрсатган аксиламалида, жорий йилнинг 8 май куни ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтириш ҳақида хабар қилди. Эрон давлати Европа давлатларига банк ва нефт системалари ўз мажбуриятларини ижро этишлари учун 60 кун муҳлат берди.
-
Муҳаммаджавод Зариф: Теҳрон давлати Вашингтон билан музокара ўтказмайди
-
Эрон айрим бегона режимларни минтақада фитна солишга уринаётгани тўғрисида огоҳлантирди