Туркия Қозоғистон билан муносабатларини янада кенгайтириш қарорига келди
(last modified Sat, 25 May 2019 09:01:33 GMT )
май 25, 2019 14:01 Asia/Tashkent
  • Туркия Қозоғистон билан муносабатларини янада кенгайтириш қарорига келди

Туркия ТИВ раҳбари Қозоғистон билан иқтисодий муносабатларни кенгайтириш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғлу  Қозоғистонга қилган сафарида, Нурсултон шаҳрида  бу мамлакатнинг собиқ ва ҳозирги президентлари Нурсултон Назарбоев ва  Қосим Жомарт Тоқаев билан учрашиб мулоқот қилди.

Мавлуд Човуш ўғлу Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги инвестиция киритиш ҳажмини ошириш зарурлигига тўхталиб,  Қозоғистон билан туристик ва қишлоқ хўжалиги арсасида тажриба алмашишни таклиф қилди.

Қозоғистоннинг ҳозири президенти ҳам бу учрашувда  Анқара ва Нурсултон давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга яқинлашганини таъкидлаб, Қозоғистонда туркиялик тожирларининг фаол иштирокини олқишади.

Ёрлиқ