Россия жосусликда гумонланаётган АҚШ фуқаросини ушлаб туриш муддатини узайтирди
(last modified Sat, 25 May 2019 10:19:49 GMT )
май 25, 2019 15:19 Asia/Tashkent
  • Россия жосусликда гумонланаётган АҚШ фуқаросини ушлаб туриш муддатини узайтирди

Москва шаҳар суди Россияда жосусликда айбланиб қўлга олинган АҚШ фуқаросини ушлаб туриш муддатини яна узайтириш ҳукмини чиқарди.

Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Москва шаҳар судларидан бири Россия ҳудудларида жосуслик қилишда айбланиб қўлга олинган АҚШнинг собиқ денгизчиси Пол Уиланни ушлаб туриш муддатини жорий йилнинг 29 куни қадар узайтирди.

Суд муҳокамаси ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди аммо ҳукмни эълон қилиш чоғида бошқалар ҳам қатнашдилар.

Россия федерал хизмати АҚШ фуқароси Пол Уилонни жосусликда гумон қилиб ўтган йилнинг 28 сентябрида қўлга олганди.

Россия масъулларига кўра, Уилан махфий маълумотларга эга бўлган.

Пол Уиланнинг ўзи АҚШ, Британия, Канада ва Ирландия фуқарорлигини олган.\

Ёрлиқ