Эрон билан музокара ўтказиш учун Трампнинг янги иддаоси
АҚШ президенти Токио шаҳрида Япония бош вазири билан ўтказган қўшма матбуот конференциясида яна бир бор Вашингтон давлати ихтилофлар ва муаммоларга ечим топиш учун Теҳрон билан музокара ўтказишга тайёрдир дея иддао қилди.
Франс-пресс тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Токио шаҳрида Япония бош вазири Абэ Шиндзо билан ўтказган матбуот конференция жараёнида мухбирнинг Вашингтон ва Теҳрон музокараларида Япония давлатини воситачилик қилиши эҳтимоли бор-ми деган саволига жавобан, Япония давлати Эрон билан яхши муносабатдадир бинобарин бу заминда муҳим рол ўйнаши мумкин деб таъкидлади.
Трамп шунингдек мен учун муаммо йўқ, менимча Эрон АҚШ билан музокара қилишга мойиллик кўрсатмоқда шу сабабдан АҚШ давлати ҳам Теҳрон билан музокаралар ўтказишга тайёрдир деб изоҳлади.
Трамп Эрон билан музокараа ўткизишга тайёр эканлигини шундай бир ҳолда эълон этмоқдаки, Вашингтон давлати Халқаро ядровий келишдан чиқиши билан Эронга қарши боситмларни янада кучайтириш орқали, Форс Кўрфазида ҳарбий иштирокини ошириб нотинчликлар ва кескинликларни янада ошишига замин яратмоқда.
Яқинда Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий ҳам АҚШнинг зўравонлиги, ўз ваъдаларига ампл қилмаслигига эътибор бериб бу мамлакат билан музокара ўтказишнинг имкони йўқ дея айтганди.