Россия давлати украиналик денгизчиларни озод қилишдан воз кечди
Россия давлат масъуллари Украина денгизчиларини озод қилиш учун қилинган таклифга жавобан ҳарбий денгизчилар делосини кўриб чиқилиши ва муҳокамаси жараёни якунланиши керак деб таъкидладилар.
Россияда босиладиган " Ведемости" газетсининг ёзишича, Кремль саройи наттоғларидан бири Москва давлати қўлга олинган украиналик денгизчилар делосини охиригача кўриб чиқилмаган ва муҳокама қилинмаганига қадар уларни озод этмайди деб эълон қилди.
Россия давлат масъуллари шунингдек, Москва давлати украиналик денгизчиларини озод қилишга асосланган Денгизчилар ҳуқуқи бўйича Халқаро суд таклифини қабул қилмайди дея изоҳлади.
Германиянинг Гамбург шаҳрида жойлашган Денгизлар ҳуқуқи бўйича Халқаро суд Россияда қўлга олинган украиналик ҳарбий кемаси ва унинг 24 ҳарбий хизматчиларини ушлаб туришни тўхтатиш таклифи билан чиқди. Украина кемаси Керч бўғозида қўлга олинганди.