Россия мудофаа вазири, МДҲга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликларни кенагйтиришни таъкидлади
(last modified Thu, 06 Jun 2019 09:21:18 GMT )
июн 06, 2019 14:21 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазири,  МДҲга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликларни кенагйтиришни таъкидлади

Россия мудофаа вазири МДҲ чегаралари яқинида нотинчликлар, хавфсизлик вазиятни ёмонлашгани ҳамда ҳарбий- сиёсий вазиятни муракаблашиши ортидан бу ташкилотга аъзо давлатлар ўртаисдаги ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашни таклиф қилди.

РИА Новости тарқатган хабарга кўра, кеча Россия мудофаа вазири  МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида  МДҲ чегаралари яқинидаги чегараларда сиёсий ҳарбий вазият тобора мураккаблашиб бормоқда, вақт ўтиши билан бу муаммолар МДҲга аъзо мустақил давлатлар яхлитлиги, хавфисзлиги ва мустақиллигига таҳдид солмоқда деб изоҳлади.

Унинг айтишича,  МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкарликларни кенгайтириш зарурлигни шу ҳолдадирки, АҚШ ҳам ноконтруктив ҳатти-ҳаракатлари билан  ядровий ракета таҳдидларини манъ этиш заминасидаги Халқаро стратегик келишувларга зарар етказишни давом эттириб,  Вашингтон зўравонликларига таслим бўлмайдиган мустақил мамлакатларга қарши сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий босимларни кучайтирмоқда.

Россия мудофаа вазири ўз сўзларида яна бир бор  АҚШ томонидан стратегик қуролларни назорат этишга тегишли келишувларни бузилиши ва НАТО ҳарбий ҳаракатларини тобора кенгайиб бораётганини қаттиқ танқид қилди.

Ёрлиқ