июн 06, 2019 14:36 Asia/Tashkent
  • Австралия полицияси Сиднейдаги мамлакат телерадиокомпанияси биносига ҳужум қилди

Австралия миллий телерадиокомпанияси томонидан афғонистонлик болаларни ўлдирилиши тўғрисидаги хабарни тарқатилгани ортидан полиция кучлари Сидней шаҳридаги бу телеканал биносига ҳужум қилган.

"Хабарнигорони жавон" сайтига кўра, кеча Австралия полицияси Сидней шаҳридаги ЭЙ БИ СИ телеканали биносига ҳужум қилиб,  икки йил олдин " Афғонистон ҳужжатлари" номли лавҳасини тайёрлашда қатнашган 3 мухбир ва бу телеканал кабинетларини текширган.

Австралиянинг Журналистлар иттифоқи  мамлакатда ОАВ эркинликига қарши бундай ҳаракатлар тўғрисида огоҳлантириб,  бу ҳужумни кескин қоралади.

ЭЙ БИ СИ телеканали икки йил олдин  телеканал дастурларида Австралия давлат ҳужжатларини фош этиб, афғонистонлик болалар ва тинч аҳолисини бу мамлакат махсус кучлари томонидан ўлдирилганини эълон этганди.

Австралия ҳам АҚШ иттифоқичи сифатида  18 йил давомида Афғонистонга қарши уруш ва бу мамлакат халқини оммавий қирғин этиш жараёнида қатнашган. Айни пайтда Австралия армиясининг уч юз нафар ҳарбийлвари Афғонистонда жойлаштирилган.

Ёрлиқ