Путин ШҲТ саммитида Баржом ядровий келишувни сақлашни таъкидлади
-
Россия президенти Владимир Путин
Россия президенти Баржом ядровий келишувни ижро этиш ва уни сақлашнинг аҳамияти ва зарурлигини таъкидлаш зимнида, Баржом ядровий келишувига барча аъзо мамлакатлар халқаро ушбу шартнома доирасида ўз зиммаларига олган мажбуриятларни ижро этишлари лозим,- деб айтди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган ШҲТ раҳбарларининг саммитида, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастуридан Америка чиқишининг оқибатлари ҳақида яна огоҳлантириш берди.
Россия президенти Баржом ядровий келишувидан американинг чиқиши нафақат минтақа вазъиятини нотинчликка юзмаюз этади, балки ман этилган ядровий қурол-яроқлар тизимни ҳам мушкулотларга юзмаюз этди,-деб таъкидлади.
Путин сўзлаган ўз нутқида, Россия ШҲТ даврий раиси сифатида, Баржом ядровий келишувининг барча аъзо мамлакатлари ушбу халқаро келишув доирасида, ўз зиммаларига олган мажбуриятларини ижро этишлари учун сайъ-ҳаракат қилади ва бундай муносабат қилишни эса ягона мантиқий ва тўғри йўл деб билади, -дея қўшимча қилди.
У ўз нутқининг давомида, бир йўл-бир белбоғ лойиҳаси ҳамда Евроосиё иқтисодий Иттифоққа тегишли Евроосиё минтақаси миқёсида кенг иштирок этиш зарурлигини таъкидлади ва бу шериклик иқтисодий ва сиёсий худбинликсиз давом этиши лозим,-деб айтди.
Россия президенти шунингдек, Сурияда терроризм билан қарши квураш олиб боришдан самарали натижаларга эришилди ва терроризм билан қарши курашишда Димишқнинг қонуний давлатига Россиянинг кенг кўмак бериши натижасида, сурияда террористик гуруҳлар ва жангарилар мағлуб бўлишди,-деб таъкидлади.