Ненси Пелоси Вашингтон томонидан Ол Сауд режимига қурол экспортини тўхтатилишига умид қилмоқда
(last modified Sat, 15 Jun 2019 10:14:14 GMT )
июн 15, 2019 15:14 Asia/Tashkent
  • Ненси Пелоси  Вашингтон томонидан Ол Сауд режимига қурол экспортини тўхтатилишига умид қилмоқда

АҚШ намояндалар мажлиси раиси Вашингтон томонидан Саудия Арабистонига қурол яроқ экспортини тўхтатилишига ваъда берди.

Ҳил ахборот сайтининг хабар қилишича, АҚШ намояндалар мажлисининг раиси Ненси Пелоси  Нью-йоркда ўтказилган йиғилишда сўзлаган нутқида, АҚШ намояндалар мажлиси зудлик билан Арабистонга қурол экспорт этишни тўхтатишга тарафдорлик қилишга овоз беради деб айтди.

Пелоси шунингдек яқинда Ол Сауд режимига қурол -яроқ етказиб бериш паийда бўлган Дональд Трамп ушбу ҳатти ҳаракатини ижро этишда кўп муаммоларга дучор бўлади, деб қўшимча ққлди.

Ненси Пелоси ўз сўзларида Арабистонга қурол яроқ сотиш масасаласини овозга қўйилишини маълум этиб, биз ушбу сиёстатга қарши курашамиз ва мақсадимизга эриша олиш учун ҳар икки партия ҳимоятига эгамиз деб изоҳлади.

АҚШ президенти Дональд Трапм  Ол Сауд режими томонидан Яманнинг бегуноҳ халқини оммавий қирғин этилиши ва Халқаро ташкилотларни ушбу урушни тўхтатилиши ва Вашингтон томонидан Арабистонга қурол- яроқ экспортини олдини олишини таъкидлашаётгани билан бир пайтда илгаригидек Ол Сауд реимига қурол яроқ етказиш беришни  давом эттирмоқда.

 

Ёрлиқ