Япония: АҚШ видеоси Эроннинг нефт танкерларга уюштирилган ҳужумларга алоқадорлигининг етарлича исботи эмас
(last modified Sun, 16 Jun 2019 09:52:32 GMT )
июн 16, 2019 14:52 Asia/Tashkent
  • Япония: АҚШ видеоси Эроннинг нефт танкерларга уюштирилган ҳужумларга алоқадорлигининг етарлича исботи эмас

Япония давлат масъуллари АҚШни Уммон денгизидаги иккита нефт танкерларда юз берган портлашларда Эронни айблашга уринаётгани ва барча иддаолари етарли эмас, АҚШ тарқатган видео билан Эронни айблаш мумкин эмас деб эълон этдилар.

Бугун Япониянинг Киёдо расмий ахборот агентлиги мамлакат масъуллари сўзларидан иқтибос келтириб, Япония давлатини АҚШни Уммон денгизидаги икки танкерга қилинган ҳужум борасида кўпроқ ўрганишлар ўтказишини сўрагани, чунки АҚШ видеоси Эроннинг Уммон кўрфазидаги ҳужумларга алоқадорлигининг етарлича исботи эмаслигини эълон этди.

Мазкур хабарга асосан,  Япония давлати АҚШ тарқатган видеоси билан қониқмай, бундай видеолар фақат гипотеза ва тахминдан ўзга нра эмас деган ақидага эгадир.

Олдинроқ Япония ТИВ раҳбари  Tarō Kōno ҳам Уммон денгизидаги нефт танкерларга қилинган ҳужумни кескин қоралаб, Токио давлати бу ҳужум борасида кўпроқ ўрганишлар ўтказишни истайди деб таъкидлаганди.

Бу заминда БМТ бош котиби Антонио Гуттереш  ҳам нефт танкерларига қарши уюштирган ҳужумлар борасида мустақил тарзда ўранишлар ўтказишни таклиф қилганди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Уммон денгизидаги икки нефт танкерга уюшилтирилган ҳужумни шубҳали эканлиги таъкидлаб, минтақадаги музкокараларни ташкил қилиш хусусидаги Эрон таклиф қилганлигини эълон этди.

 

Ёрлиқ