Россия: АҚШнинг Эронга қарши " даллилар" ига ишониб бўлмайди
(last modified Wed, 19 Jun 2019 06:53:37 GMT )
июн 19, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Россия:  АҚШнинг Эронга қарши

Россия ТИВ раҳбари Уммон денгизидаги нефт танкерларида юз берган ҳодисада Эроннинг қўли бор деган АҚШ иддаоларига ҳатто Вашингтон давлатининг иттифоқчилари ҳам шак шубҳа билан қарашмоқда деб эълон этди.

Кеча Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида, Москва давлати Уммон денигизидаги нефт танкерларида юз берган ҳодисада Эроннинг қўли борлигини исботлайдиган факт -далилга эга бўлмаганига тўхталиб, АҚШ иддао қиладиган далиллар жуда ноаниқдир. Вашингтон давлатининг ўз таъбири билан фактлари фақат қисқа бир видео ва суратлардан иборат, шунингдек унинг бу иддаолари ҳатто АҚШга иттифоқчи бўлган мамлакатлар орасида ҳам кўп шубҳа ва саволлларни келтириб чиқармоқда деб қўшимча қилди.

Лавров ўз сўзларида бу ҳодиса мукаммал равишда ўрганиб чиқилишини истаймиз, зеро Эрон давлати аввалдан бу ҳодисани чуқур ўрганиб чиқиш зарурлигини таклиф қилиб келмоқда деб изоҳлади.

АҚШ давлатини Эронга қарши бундай иддаолари шу ҳолда эълон қилингагннки,  Уммон денгизидаги иккита нефт танкерида келиб чиққан ёнғиндан Эроннинг денгизчилик ва портлар ишларидаги ташкилотининг денгиздаги қидирув ва нажот бўлинмаси хизматчилари  ҳар икки танкердаги барча хизматчилар ва ишчиларни Эроннинг Жоск портига олиб чиқиб биринчи ёрдамни етказишга муваффақ бўлишди.

Ўтган ҳафталар ичида АҚШ, БАА ва Саудия Арабистони бу ҳодисада Эронни айблашга уриндилар, аммо бу иддаолари ва туҳматлари ҳам натижасиз қолди.

 

Ёрлиқ