Москва АҚШни Россия чегаралари яқинида ҳарбий базаларини жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Wed, 19 Jun 2019 12:27:53 GMT )
июн 19, 2019 17:27 Asia/Tashkent
  • Москва АҚШни Россия чегаралари яқинида ҳарбий базаларини жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирди

Россия давлати ўз чегаралари яқинида АҚШ томонидан ҳар қандай ҳарбий базаларни жойлаштирилишига қаттиқ жавоб қайтаришга тайёр эканлигини маълум этди.

Россия Думаси Халқаро ишлардаги қўмитаси раиси Леонид Слатский сўзлаган нутқида,  Вашингтондаги айрим  шахсиятларни Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко президентлиги даврида бундай иддеяларни амалга ошириш қарорига келишганди. Шу ҳол билан бирга бундай идеялар амалга оширилмади. Мени фикримни билмоқчи бўлсангиз, АҚШни Украинада ҳарбий базасини жойлаштириши эҳтимолдан йироқдир, аммо бунга ўхшаган саъй -ҳаракатларига шоҳид бўлишимиз ҳам мумкин дея изоҳлади.

Слатский шунингдек, ҳар ҳолда Россия давлати ҳардоим бундай ўзгаришларга жиддий жавоб қайтаришга тайёрдир. Бугунги кунда бизнинг қуролли кучлармиз олдинги ҳар бир даврга қараганда куч- қудратлироқ бўлган, бинобарин ҳатто бир нафар россияликка ҳам зарар етказилмайдпи деб қўшимча қилди.

Россия давлати 2014-чи йилдан бери, АҚШнинг Ервопа Шарқидаги Руминия а Польшада ракета ҳужумига зид радар системасини жойлаштиргани ҳамда НАТО кучларини ўз чегаралари яқинидаги Эстония, Литвия, Латвия, Молдова ва Грузия каби мамлакатларда вақтинчалик ва ё доимий иштирокига қаттиқ аксиламал кўрсатиб келмоқда.