Трамп ҳам АҚШ дронини уриб туширилганига аксиламал кўрсатди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i46111-Трамп_ҳам_АҚШ_дронини_уриб_туширилганига_аксиламал_кўрсатди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳаво ҳужумларига зид системаси томонидан АҚШнинг учувчисиз учоғини уриб туширилганига кўрсатган аксиламалида, Эрон катта хатоликка йўл ўқйди деб иддао қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 21, 2019 17:56 Asia/Tashkent
  • Трамп ҳам АҚШ дронини уриб туширилганига аксиламал кўрсатди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳаво ҳужумларига зид системаси томонидан АҚШнинг учувчисиз учоғини уриб туширилганига кўрсатган аксиламалида, Эрон катта хатоликка йўл ўқйди деб иддао қилди.

АҚШнинг СИ ЭН ЭН телеканалига кўра, кеча АҚШ президенти Дональд Трапм Твиттер саҳифасида " Эрон катта хатоликка йўл қўйди " деб ёзди.

Мазкур хабарга кўра, Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси томонидан Эрон ҳудудларига тажовуз қилган АҚШ дронини уриб туширилганиидан кейин АҚШ давлат маъуллари Оқ уйда йиғилиш ўтказишди.

АҚШ давлат масъуллари бу йиғилиш тафсилотлари тўғрисида хабар беришмаган, аммо аниқ манбаларни айтишича, АҚШ Мудофаа вазирилигининг истеъфога чиққан бошлиғи  Патрик Шанахан ва унинг ўринбосари Марк Спер йиғилишда қатнашган.

Трампнинг ўзи мазкур йиғилишда иштирок этмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг умумий алоқалар бўлинмаси тарқатган маълумотномасида   АҚШнинг Global Hawk русумли дронини  Эроннинг Ҳурмузгон вилоятидаги Кўҳи Муборак  минтақаси осмонига тажовуз қилгани ортидан  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво кучлари томонидан нишонга олинди деб эълон этди.