Трамп яна бир марта Арабистонни таҳқирлади
АҚШ президенти Саудия Араистони раҳбарларига қарши ҳақоратли сўзларида Вашингтон давлати улкан бойликка эга бўлган Арабистондан пул ундириш керак деб айтди.
"Ал-олам" телеканали хабарига кўра, Дональд Трамп кеча ЭН БИ СИ телеканали билан суҳбатида пул эвазида Арабистон хавфсизлигини ҳимоя қилиш Осиё ғарбидаги АҚШ ҳарбий иштирокининг сабабларидан бири эканлигига тўхталиб, Вашингтон давлати бепул ҳимоя қилиб келган ўтмишдаги сиёсатларнинг аксича эндиликда пул эвазида мамлакатлар хавфсизлигини ҳимоя қилади деб маълум қилди.
АҚШ президенти шунингдек, иқтисодий масалалар туфайли Арабистонни минтақа, хусусан Ямандаги жиноятларини кўрмаганга олаётганини тан олди.
Трамп олдин ҳам Саудия Арабистони раҳбарларини соғин сигирларга ўхшаттириб, АҚШ ҳимояси бўлмаганида Ол Сауд режимини икки ҳафта ҳам дош бера олмайдиганини айтганди.