Гуттереш ҳам АҚШни ядровий келишувдан чиққанидан афсусланиш билдирди
БМТ Бош котиби Халқаро ядровий келишувни дипломатия арсасидаги йирик ютуқ эканлигини таъкидлаб, АҚШ давлатини бу муҳим келишувдан чиққанлигидан афсусда эканлигини маълум қилди.
Кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешнинг сиёсий масалалардаги ўринбосари Резмари Декарло Эрон билан ядровий келишувни кўриб чиқиш мақсадида ўтказган хавфсизлик кенгаши йиғилишида Гуттереш номидан билдирган махсус ҳисобитида АҚШни Халқаро ядровий келишвдан чиққанидан афсусланишини баён қилиб, бу келишувни сақлаш ва мукаммаллаштириш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар қилиш зарурлигини таъкидлади.
Антонио Гуттереш Эрон ядровий фаолиятлари хусусидаги МАГАТЕнинг 15 ҳисоботига ишора қилиб, Теҳрон илгаригидек, ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилиб келмоқда. Бинобарин Эронга қарши қўлланган санкцияларини бекор қилиш ва бу мамлакат билан иқтисодий алоқалар ва тижоратни оддийлаштириш ядровий келишувнинг бир қисмидир деб изоҳлади.
МАГАТЕ Бош котиби Юкия Амано ҳам Хавфсизлик кенгашнинг кечанги йиғилишига топширган махсус ҳисобдотида, Эрон ислом жумҳурияти Эрон ислом жумҳуриятини уранни бойитиш ва бунга тегишли ўранишлар фаолиятини давом эттирмагани ва ҳардоим Халқаро Атом энергияси ташкилоти топшириқларига амал қилиб, атом таъсисотларини назорат қилишга ижозат берган ҳамда Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларида содиқ бўлган деб эълон этди.