Америка НАТОга: Эрон билан жанг қилмоқчи эмасмиз
(last modified Fri, 28 Jun 2019 12:55:23 GMT )
июн 28, 2019 17:55 Asia/Tashkent
  • Америка НАТОга: Эрон билан жанг қилмоқчи эмасмиз

НАТО Форс кӯрфазидаги ҳар қандай кескинлик хатарли эканлиги ҳақида огоҳлантиргач, Америка Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Марк Эспер Вашингтон Эрон билан жанг қилмоқчи эмас, дея иддао қилди.

Ройтерс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кӯра Америка Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Марк Эспер кеча Брюссел шаҳрида бӯлиб ӯтган НАТОга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари йиғилишида бу ташкилотдаги шерикларига Америка Эронга қарши жанг қилмоқчи эмас, деб айтди. 

Ёпиқ эшиклар ортида бӯлиб ӯтган НАТОга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларининг бу йиғилишида Франсия Мудофаа вазири "Америка НАТОни Форс кӯрфазидаги янги можарога тортмасин!" дея айтган қатъий қилиб.

Асешейтед пресс ахборот агентлигининг ёзишича Брюссел йиғилишида Марк Эспер Эронга қарши коалиция тузиш мақсадини амалга оширолмади. 

Ёрлиқ