АҚШ президенти учинчи марта Шимолий Корея раҳбари билан учрашди
(last modified Sun, 30 Jun 2019 09:00:33 GMT )
июн 30, 2019 14:00 Asia/Tashkent

АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари уччинчи марта икки Корея орасидаги Panmunjom тинч минтақасида учрашиб мулоқот ўткзаздилар.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Дональд Трамп Жанубий Корея чегара чизиғидан ўтиб Шимолий Корея ҳудудига кириб Ким Чен Ин билан учрашган.

Трамп Шимолий Корея ҳудудига кириб бу мамлакат раҳбари билан учрашганидан кейин у билан икки мамлакат ўртасидаги рамзли чегарадан ўтди.

Дональд Трамп Шимолий Корея ҳудудига кирган АҚШнинг биринчи президентидир.

Ўтган бир йил ичида АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари икки марта учрашиб мулоқот қилишган бўлсада аммо АҚШнинг ўз ваъдасига амал қилмагани туфайл ибу учрашувлар ҳозиргача самара бермаган.

Шимолий Корея АҚШга мантиқсиз ва бирёқлама сиёсатларини тўхтатиши учун бир йил муҳлат берган.

 

 

Ёрлиқ