Сергей Лавров ва БМТ намояндаси Яман урушини тўхтатиш зарурлигини таъкидлашди
Россия ТИВ раҳбари ва Яман ишларидаги БМТ Бош котиби махсус намояндаси учрашганида Яманда давом этаётгани қуролли тўқнашувларни тўхтатиш учун саъй- ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидладилар.
Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Москвада Мартин Грфитсни қабул қилганида, Яманнинг сиёсий, ҳарбий ва инсоний вазияти ҳамда ўтган йилдаги яманликлар томонларни келишувини ижро этиш истиқболлари хусусида суҳбатлашди.
Томонлар бу учрашувда Халқаро ва минтақа давлатлари Яман муаммосини ҳал этиш учун саъй- ҳаракатларини таъкидлаб, ушбу муаммоларни Форс Кўфразида кескинликларни кўпайтиришидан хавотирланиш билдирдилар.
Лавров шунингдек Ямандаги БМТинг махсус намояндасининг ҳатти-ҳаракатини қўллаб қувватлашишини маълум этди.
Эслатиб ўтамиз Ол Сауд режим 2015 чи йилнинг март ойидан бери АҚШ, БАА ва бир нечта мамлакатлар ҳимояти билан Яманга қарши ер, ҳаво ва денгиздан тажовузларни бошлаб бу мамлакатни қўршовга олган.