Трамп Эронга қарши таҳдидларини давом эттирмоқда
Америка президенти Дональд Трамп чоршанба куни Ўзининг Твиттер саҳифасида Эрон Ислом Жумҳуриятининг Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларни камайтириш ҳақида қуядиган иккинчи қадамини "янги таҳдид" деб тавсиф этди ва бу таҳдид Эроннинг ўзига қайтиши мумкин,- деб иддао қилди.
Порс Тудей ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти президенти чоршанба куни Баржом ядровий келишувидан Американинг бир томонлама чиқиши ва Вашингтоннинг ушбу ноқонуний сайъ-ҳаракатининг иқтисоди оқибатларини қоплаш учун Европа Иттифоқининг берган ўз ваъдаларига риоят этмаганига ишора этиб, Теҳроннинг Европага берган 60 кунлик мўҳлати 7 июл кунида (тир ойининг 16 куни) охирга етади ва Эрон уранни бойитиш даражасини қанчаки эҳтиёжи бор бўлса, шу даражада кўпайтиради, -деб таъкидлади.
Трамп Эроннинг Баржом ядровий келишувидаги ушбу сайъ-ҳаракатига муносабат билдириб, Эрон олов билан уйнайди, -деб иддао қилган эди.
Баржом ядровий келишувининг 25 ва 35 бандига кўра, бошқа томон ўз мажбуриятларини бажармаса, Эрон ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиши мумкин.
Германия, Франция ва Британия 2018 йил 8 май куни Баржом ядровий келишувиданАмериканинг бир томонлама чиқишидан кейин Эроннинг иқтисодий манфаатларига кафолат бериш билан бу келишувни муҳофазат этишади,-деб ваъда беришган эди. Бу мамлакатлар Американинг сайъ-ҳаракатига нисбатан сиёсий ва оғзаки муқовимат кўрсатишларига қарамай ҳалигача бу келишувни сақлаб қолиш учун берилган ваъдаларни амалда татбиқ этишга мувафаққиятга эришганлари йўқ.