Американинг толибон билан музокаралари Оқ уй манфаатларини амалга ошириш воситасидир
(last modified Thu, 04 Jul 2019 11:14:36 GMT )
июл 04, 2019 16:14 Asia/Tashkent
  • Американинг толибон билан музокаралари Оқ уй манфаатларини амалга ошириш воситасидир

Афғонистон давлати эълон қилди: Америка ӯзининг манфаатлари ва жосуслик мақсадларини амалга ошириш учун музокара қилмоқда.

Афғонистон Сенатининг раиси Фазл Ҳоди Муслимёр Америка ва Толибон музокараларининг 7-босқичига ишора қилиб, деди: Американинг Афғонистон ишлари бӯйича махсус вакили Залмай Халилзод Толибон билан музокараларда Американинг  манфаатлари ва жосуслик мақсадлари нуқтаи назаридан ёндашади.

У шунингдек илова қилди: Жосуслик мақсадларини кӯзлаган Америка  Толибон билан тинчлик музокалраларининг тафсилотларини Афғонистон давлати ва мамлакат аҳолисига ошкор этишдан тийилиб келмоқда. Шу сабабли Афғонистон давлати ва мамлакат сиёсий раҳбарлари Толибон билан тинчлик музокаралари ӯтказиш ташаббусини ӯз қӯлларига олишлари керак. 

Толибон билан тинчлик музокаралари ӯтказиш масаласида минтақадаги айрим ӯйинчилар ва ҳатто Афғонистондаги айрим  сиёсий раҳбарларнинг фикр-мулоҳазалари сабабли бу масалада давлат--партия каби икки қутблилик нуқтаи назари вужудга келган. Бу ҳолат Сенат раисининг фикрича Афғонистон миллий манфаатларига тӯғри келмайди, шу сабабли давлат ва мамлакатдаги сиёсий гуруҳлар ӯзаро келишиб, Толибон билан бевосита тинчлик музокаралари   ӯтказишдан тийилиб туришлари керак.

Айрим фикрларга кӯра Американинг режаси бӯйича Афғонистон давлати ва турли партиялар Толиблар билан алоҳида-алоҳида тинчлик музокаралари олиб боришса, бу жараён борган сари чигаллашиб,  қийинлашиб, натижасиз бӯлиб  бораверади.

Ана шундай бир шароитда Сенат раиси Афғонистон давлати ва   турли партиялардан мамлакатдаги тинчлик жараёнини янада чигаллаштиришга қаратилган чет эл ҳийла-найрангларининг олдини олиш учун Толибон билан музокара шаклини ишлаб чиқиб,  муштарак музокарачи гуруҳ тузилиши лозимлигини таъкидлади. Бу сиёсатчининг фикрича ана шундай қилинсагина мамлакатнинг бутун аҳолиси орзиқиб кутган мақсад -- урушни тӯхтатишга эришилади.