Россия президенти Владимир Путин Грузияга қарши санкция жорий этишга қарши чиқди
Россия президенти Грузия қарши жиддий санкция жорий этиш учун резолюциясига Россия парламенти "Дума"-нинг резолюциясига мухолифат қилди.
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Грузияга қарши санкция қўллаш ҳақида Россия парламентининг талабини қўллаб-қувватламайман,-деб айтди.
Путин Россия ва Грузия алоқалари янада мураккабланишини хоҳламайман,-деб қўшимча қилди.
Бундан аввал Россия парламентининг қуйи палатаси сешанба куни Грузияга қарши чекловларни қўллаш ташаббуси билан чиқди. Бунга “Россияга қарши провокация тўхтамаётгани” сабаб бўлди. Бу сайъ-ҳаракат Россия ва Грузия ўртасидаги сиёсий бўҳронни янада кескин шиддат олишига олиб келиши мумкин.
Россия ва Грузия ўртасидаги алоқалар охирги пайтларда грузинларнинг русларга қарши эътирозлари ва Грузиянинг “Рустави-2” канали бошловчиси Георгий Габуния ўз дастурида Россия президенти ва унинг ота-онасини ҳақорат қилганидан кейин яна кескин шиддат олди.