Россияда камикадзе-дрон яратилди (Видео)
июл 12, 2019 18:05 Asia/Tashkent
"Калашников" концерни кичкина портлайдиган учувчисиз қурилмани тақдим этди.
Бу қурилманинг номи "Ланцерт", бу мажмуа ҳаво, ер ва сувдаги нишонларга зарба бериш учун мўлжалланган.
“Ақлли” қурол қурилмаси мустақил ҳолда белгиланган нишонни аниқлаб, уни яксон қилади.
Бу янги қурол “Армия-2019” халқаро ҳарбий-техникавий форумда намойиш қилинди.
Бешинчи юбилей форуми 25-30 июнь кунлари “Патриот” кўргазма маркази, “Кубинка” аэродроми ва “Алабино” полигонида ўтказилди.
Кўргазмада 350 дан ортиқ техника меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.